Олимлар Осиёда ўсадиган ўсимликдан ОИВга қарши кучли дори топдилар
Архив фото
Япониянинг Тохо ва АҚШнинг Дюк университетларининг халқаро олимлар гуруҳи «Daphne pseudomezereum» ўсимлиги таркибида инсон иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) репликациясини босувчи моддалар мавжудлигини аниқладилар.
«Daphne pseudomezereum» — Япония, Хитой ва Кореяда ўсадиган ўсимлик ҳисобланади. Яллиғланишга қарши хусусиятлари туфайли унинг пўстлоғи анъанавий равишда сурункали тери касалликлари ва ревматизмни даволаш учун ишлатилган. Энди эса бу ўсимликнинг меваларида ОИВга қарши кучли фаолликка эга бирикмалар мавжудлиги аниқланди.
Тадқиқот гуруҳи унинг меваларидан 10 та, шу жумладан, илгари номаълум бўлган учта бирикмани ажратиб олди. Уларнинг учтаси ОИВни бостиришда юқори таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, бирикмаларнинг цитотокциклиги паст бўлиб, бу уларни кейинги ўрганиш учун истиқболли қилади.
Қайд этилишича, ушбу кашфиёт ОИВга қарши дориларни яратиш учун янги имкониятлар очади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг