Олимлар глобал исиш туфайли инсоният қирилиб кетишини башорат қилишмоқда

00:44 29 Сентябр 2021 Дунё
2528 0

Иллюстратив фото

АҚШ ва Буюк Британия олимлари глобал исишнинг мумкин бўлган сценарийларини моделлаштирдилар. 

Мутахассислар сайёрадаги глобал исиш билан боғлиқ ўзгаришларнинг учта моделини тақдим этишди. Улардан бирига кўра, инсониятнинг йўқ бўлиб кетиши кутилмоқда.

«Агар глобал исиш тўхтатилмаса, 500 йилдан кейин Ер шунчалик ўзгарадики, биз нафақат ўз ҳаётимизни, балки тарихий географик илдизларга эга бўлган маданиятимизни сақлаб қолиш учун курашишга мажбур бўламиз», дейилади тадқиқотда.

Агар ҳаммаси шу сценарий бўйича кетса, келажакда сайёрамизнинг бир қисми глобал исиш туфайли яшашга яроқсиз бўлиб қолади. Унумдор ерларнинг етишмаслиги туфайли бир қатор қишлоқ хўжалик экинлари, шу жумладан, буғдой ва картошка танқислиги юзага келади.

Шу боис олимлар глобал исишга қарши курашда кучларни бирлаштиришга чақиришди.

Аввалроқ, тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати Рае Квон Чунг глобал исиш ва абадий музликларнинг эриши Сибирда қадимги вирусларнинг «уйғониши»га олиб келиши мумкинлигини айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер