Олимлар 100 йилдан кўп яшашга ёрдам берадиган тўрт асосий омил ҳақида маълумот беришди

Архив фото
Буюк Британиянинг Вестминстер университети олимлари одамларнинг 100 йил ва ундан кўпроқ умр кўришига ёрдам берадиган тўрт асосий омил ҳақида маълумот беришди. Булар жисмоний машқлар, соғлом овқатланиш, уйқу ва дўстлар билан мунтазам мулоқот экан.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳатто ҳафтасига 75 дақиқа тез юриш ҳам ҳаётингизга икки йил қўшиши мумкин. Бу ўтказилган тадқиқотларда ўз исботини топган. Узоқ умр кўришга ғов бўладиган асосий душман эса ҳаракатсиз турмуш тарзи ҳисобланади. Шу боис олимлар ҳар 30 дақиқада туришни ва ҳар куни ўртача 30 дақиқа жисмоний машқлар қилишни тавсия қилмоқда.
100 000 киши иштирок этган яна бир 30 йиллик тадқиқот шуни кўрсатдики, 70 ёшгача сурункали касалликларсиз яшаганлар сабзавот, мевалар, ёнғоқлар ва тўлиқ донларни афзал кўришган. Бироқ, гўштни бутунлай чиқариб ташламаслик, балки мувозанатни сақлаш муҳимдир.
Нотўғри уйқу эса эрта ўлим хавфини 50 фоизга оширади. Оптимал муддат — 7-9 соат, лекин индивидуал эҳтиёжлар фарқ қилиши мумкин. Айниқса, тунги сменада ишлаш зарарли.
Болаликдаги травма ва сурункали стресс ҳужайра даражасида қаришни тезлаштиради. Йога, ижтимоий фаоллик ва яқинлар билан мустаҳкам алоқалар психологик барқарорликни сақлашга ёрдам беради. Дўстлари билан ҳар куни мулоқот қиладиган кекса одамлар ўртача беш йил кўпроқ яшайди.
Генетика умр кўриш давомийлигининг атиги 20-40 фоизини белгилайди. Буни 115 йил яшаган британиялик Этель Катерхэмнинг мисолида кўриш мумкин. Гап шундаки, Этелнинг синглиси 104 ёшга кирди, қизлари эса атиги 71 ва 83 йил умр кўрди.
«Ҳатто идеал генетика ва соғлом одатлар ҳам 115 йиллик ҳаётни кафолатламайди. Аммо улар кексаликда фаол ва соғлом бўлиш имкониятларини сезиларли даражада оширади», — дейди тадқиқотчилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг