Олий таълим олиш истагини билдирган абитуриентлар сони сўнгги 7 йилдаги энг паст нуқтасига тушиб кетди

Ўзбекистонда абитуриентлар сони сўнгги етти йил ичида энг паст даражага тушди. Давлат тест маркази маълумотларига кўра, жорий 2025 йилда республика бўйича 732 минг 411 нафар абитуриент олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун рўйхатдан ўтди. Бу кўрсаткич сўнгги етти йиллик даврда кузатилган энг кам сон ҳисобланади.
Абитуриентларнинг гендер таркибига назар ташланса, шундан 346 минг 299 нафарини эркаклар, 386 минг 112 нафарини аёллар ташкил этмоқда. Бу эса жами рўйхатдан ўтганларнинг 52,7 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келаётганини кўрсатади.
Маълумот учун, рўйхатдан ўтиш жараёни кеча, 25 июнь куни соат 23:59 да якунланди. Шу сабабли ҳозирча тўловларни амалга оширмаган абитуриентлар тест синовида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.
Сўнгги йилларда абитуриентлар сонида қуйидаги тенденция кузатилган: 2019 йилда 1 миллион 66 минг 925 нафар, 2020 йилда эса рекорд даражада — 1 миллион 484 минг 85 нафар рўйхатдан ўтган. 2021 йилда бу кўрсаткич 948 минг 211 нафарни, 2022 йилда 1 миллион 214 минг 232 нафарни, 2023 йилда эса 1 миллион 18 минг 7 нафарни ташкил этган. 2024 йилда абитуриентлар сони 894 минг 279 нафар бўлган бўлса, жорий йилда 732 минг 411 нафарга тушган.
Таққослаш учун, 2020 йилдаги энг юқори кўрсаткичдан бу йил рўйхатдан ўтганлар сони қарийб икки баравар камайган. Бундай динамика таҳлил қилиниши ва сабаблари юзасидан қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг