Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2023 йилдаги иш фаолияти сенаторлар диққат марказида

20:23 26 Февраль 2024 Сиёсат
170 0

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Бугун, 26 феврал куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, 2023 йилда Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар томонидан 18622 та мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаатларнинг тахлигига кўра уларнинг 3586 таси ижтимоий ҳуқуқ йўналишида, 1 646 таси мурожаат этиш ҳуқуқи ҳамда сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар йўналишида, 3 322 таси иқтисодий ҳуқуқ
йўналишида, 1 991 таси шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар йўналишида, 316 таси экологик ҳуқуқ йўналишида ҳамда 970 таси бошқа йўналишлардаги мурожаатларни ташкил этди.

Ҳисоботда қайд этилишича, минтақавий вакиллар томонидан муаммоларни жойида ҳар томонлама ва тезкор ҳал этиш мақсадида жойларга чиқилиб, сайёр қабуллар ташкил этилган. 2023 йилда минтақавий вакиллар томонидан 130 та таъсир чоралари бўйича ҳужжатлар тайёрланиб, уларнинг ижроси таъминланишида иштирок этилган. Хусусан, улар иштирокида тайёрланган 18 та Омбудсман хулосалари давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларига киритилди ва уларнинг 11 таси ёки 61,1 фоизи тўлиқ қаноатлантирилди.

Сенаторлар томонидан таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларига, уларнинг уларнинг мансабдор шахсларига Омбудсман номидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ариза ва даъво аризалари, тақдимномалар ҳамда тавсиявий хусусиятга эга хулосаларнинг ижроси қай даражада эканлиги муҳокама қилинди.

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари натижасида фуқароларимизнинг онги ва тафаккури, дунёқараши ўзгариши билан уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти оширишга қаратилган тарғибот тадбирларини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.

Мажлисда якунида кўриб чиқилган масала юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?