Олий Мажлис Сенатида парламентларни илмий-таҳлилий таъминлаш масалалари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди
Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши доирасида «Марказий Осиё мамлакатлари ва Жанубий Корея парламентларининг ахборот-таҳлилий таъминоти: тажриба ва истиқболли тенденциялар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Иштирокчилар тажриба алмашиб, парламент фаолиятини илмий-таҳлилий қўллаб-қувватлашнинг замонавий ёндашувларини муҳокама қилди. Шунингдек, рақамли ўзгаришлар шароитида қонун ижодкорлиги ва назорат жараёнлари самарадорлигини ошириш бўйича амалий йўл-йўриқлар ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Давра суҳбати давомида парламентлар фаолиятида сунъий интеллект технологиялари ва рақамли таҳлил воситаларини қўллаш, жумладан, эксперт хулосаларини тайёрлаш, қонунчилик ташаббусларини таҳлил қилиш, қабул қилинаётган қарорларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини прогноз қилиш ва таҳлилий ҳужжатлар сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Марказий Осиё мамлакатлари ва Корея Республикаси парламентлари таҳлилий ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш, билим, экспертлар ва илғор тажриба алмашишни кенгайтириш, шунингдек, институционал ҳамкорликнинг барқарор механизмларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокама якунлари бўйича қонунчилик сифатини оширишнинг, шунингдек, минтақада парламентлараро ва экспертлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг асосий омиллари сифатида парламентларнинг илмий-таҳлилий таъминотини тизимли ривожлантириш ва инновацион технологияларни жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг