Олий Мажлис Сенати ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
Олий Мажлис Сенати ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси ўртасида 2025–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди. Бугун Сенат Раиси Танзила Нарбаева ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда демографик ўсишнинг ижобий имкониятлари, аҳоли фаровонлигини ошириш ва мамлакат тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Айниқса, аёллар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг иш ва оилавий масъулиятини мувозанатли олиб бориш йўналишида халқаро тажриба ва илғор амалиётларни ўрганиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, гендер тенглик масаласида фақат рақамлар эмас, балки амалий натижаларга эришиш муҳимлиги қайд этилди. Бу борада аёллар ва қизларнинг салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турли соҳаларда малака ошириши учун ўқув дастурларини йўлга қўйиш юзасидан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
UNFPA вакили Нигина Абасзаде Ўзбекистонда қизлар учун таълим имкониятлари кенгайиб бораётганини юқори баҳолаб, буни келажакка қаратилган энг тўғри инвестиция деб атади.
Бундан ташқари, учрашувда рақамли зўравонликка қарши қонунчиликни такомиллаштириш, онлайн зўравонликка барҳам бериш учун аниқ ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар Олий Мажлис Сенати ва БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг 2025–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг