Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Япония элчиси билан учрашди
Фото: "Халқ сўзи"
Бугун Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Япония икки томонлама ва кўп қиррали ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда салмоқли натижаларга эришмоқда. Ўзбекистон Президентининг 2019 йилда кунчиқар юртга ташрифи икки томонлама муносабатларни янги тараққиёт босқичига олиб чиқди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсат, таълим, маданий, гуманитар соҳаларда стратегик ҳамкорлик муносабатлари, парламентлараро алоқалар билан бир қаторда илм-фан, таълим ва инновациялар бўйича ҳамкорлик ҳам жадал ривожланаётгани қайд этилди.
Хусусан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ва ўқув жараёни ҳам икки мамлакат муносабатларининг фаоллашувида иштирок этишга қаратилган. Таълим даргоҳида Япониянинг нуфузли университетлари билан талабалар алмашиш дастурлари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Япониянинг Нагоя,
Томонлар 2022 йилда мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида «Японияда Ўзбекистон йили» ва «Ўзбекистонда Япония йили»ни ҳамкорликда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича тайёр эканини билдирди.
Шунингдек, учрашув доирасида Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевга икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари учун Япония императорининг олий мукофоти «Чиқаётган қуёш Катта Кордон ордени» (Grand Cordon of the Order of the Rising Sun) билан тақдирлангани муносабати билан Япония ташқи ишлар вазири
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг