Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

09:34 05 Сентябр 2023 Сиёсат
397 0

2023 йил 4 cентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси фаолиятига оид бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб Қонунчилик палатасининг жорий йил 5-сентябрь куни бўлиб ўтадиган мажлиси кун тартибидан ўрин олган масалалар кўриб чиқилиб, мажлиснинг кун тартиби лойиҳаси тасдиқланди.

Кенгаш йиғилишида «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама марказида бўлди.

Қонун лойиҳаси билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омили аралашувисиз автоматик равишда электрон танлаш ҳамда жиноят, фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Кун тартибидан ўрин олган — Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг 2023 йилнинг саккиз ойи давомидаги фаолияти тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?