Охангаронда эркак шаръий никоҳида бўлган аёлини ов қуроли билан уриб, жароҳатлади
Ижтимоий тармоқларда фуқаро бошқа бир фуқарога ов қуролидан фойдаланиб, уни ургани ва тан-жароҳати етказгани тўғрисида видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 22 октябрь куни, Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг «Кўксарой« МФЙ ҳудудида яшовчи 33 ёшли фуқаро Р.Қ (эркак), шаръий никоҳида бўлган 35 ёшли Н.Ш (аёл)нинг ёнига, ўзига тегишли ов қуроли, (2021 йилдан, Овчилик жамиятига аъзо) билан келиб, ўрталаридаги низо сабабли аёлга таҳдид қилган ва уриб, тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи фуқаро терговга жалб қилинган.
Шунингдек, фуқаро Р.Қ.га 2021 йилнинг 22 февралида берилган овчилик гувоҳномаси бекор қилиниб, ТОЗ-34 русумли ов қуроли мусодара қилинган.
Жабрланувчи, Н.Ш (аёл)нинг олган тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. 2025 йилнинг 11 ноябрь куни олинган судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра аёлда (соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган) енгил тан жароҳати мавжудлиги кўрсатилган.
Билдирилишича, ҳозирги кунда ушбу ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан тўлиқ назоратга олинган ва Оҳангарон тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг