ОИТС билан касалланиш ҳолатлари 10 фоизга камайди
Иллюстратив фото
Президентимиз бошчилигида фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТ касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.
Унда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 13 февралдаги қарори билан фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар сезиларли натижа бергани қайд этилди.
Жумладан, юртимизда:касалланганлар умумий сони 2 мингтага, янги хасталаниш кўрсаткичлари 10 фоизга, ўлим ҳолатлари 17 фоизга камайди.
Лекин сўнгги йилларда коронавирус эпидемияси сабабли юртимизда ўпка касалликлари бўйича диспансер назоратидаги беморлар сони 18 фоизга ошган.
Ҳудудларда туберкулёз бўйича 5 хил юқори технологик жарроҳлик амалиётига талаб бўлсада, бу хизматлар фақат Тошкент ва Нукус шаҳарларида тўлиқ йўлга қўйилган.
Одам иммунитети танқислиги вируси билан касалланиш ҳолатлари ҳам, афсуски, кўпаймоқда. Бу, айниқса, Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятларида долзарб.
Шу боис йиғилишда мазкур икки соҳадаги навбатдаги чора-тадбирлар мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг