Оилавий зўравонлик ҳолатларида суд ярашиш муҳлатини белгиламайди — Қонун лойиҳаси

Шу йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, экспертлар ҳамда ҳудудий Кенгашларнинг Ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари комиссиялари ва Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди.
Мажлис давомида «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.
Ушбу Қонун билан Оила кодекси, Уй-жой кодекси ва «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Асосий мақсад – оилавий (маиший) зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш.
Қонунда қуйидаги асосий нормалар назарда тутилмоқда:
Никоҳдан ажратиш жараёнида оилавий зўравонлик қурбонлари ҳимоясини кучайтириш – суд оилавий зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат бермаслиги белгиланди.
Уй-жой билан боғлиқ низоларда янги ҳимоя механизмларини жорий этиш – суд тарафларнинг келишувига асосан, мулкдор турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотаётган шахсга бошқа яшаш шароитлари яратиши ёки ижарага олинган уй учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини зиммасига олиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Мазкур қонун қабул қилиниши хотин-қизларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, уларнинг турар-жой масалаларини қонуний ҳал этиш ҳамда оилавий зўравонликнинг олдини олишга хизмат қилади.
Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг