Оилавий шифокорлик пункти замонавий шароит касб этди
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Вобкент туманидаги «Чўрикалон» оилавий шифокорлик пункти жамоаси барча қулайликларга эга бинога эга бўлди. Бунинг учун 1 миллиард 660 миллион сўм миқдоридаги маблағ сарфланди.
Қишлоқнинг кичик шифохонаси 12 та хонадан иборат. Физиотерапия, эмлаш, гинекология, муолажа, лаборатория хоналари, кундузги стационар мавжуд. Улар зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Тиббиёт ходимлари учун қулай иш шароитлари яратилган. Буларнинг барчаси 7400 нафардан зиёд аҳолига хизмат кўрсатувчи шифокорлик пункти жамоаси зиммасидаги масъулиятни ҳам оширади, албатта. Биз бу ўринда ҳудудда бирламчи тиббий хизмат сифатини замон талаблари даражасида йўлга қўйиш орқали аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза этишни назарда тутаяпмиз. Янги бинони фойдаланишга топшириш муносабати билан ўтказилган маросимда сўз олганлар ана шуни алоҳида таъкидлади.
Мазкур ижтимоий лойиҳа давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Бирламчи тиббий – санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида ҳаётга татбиқ этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг