Оила Умра зиёратига аталган маблағни кўприк таъмирига сарфлади
Шофиркон туманидаги “Боғиафзал” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Саъдулла Раҳимов ва унинг турмуш ўртоғи Жамила Ўринова Умра зиёратини адо этмоқ учун тўплаган салкам 70 миллион сўм маблағни ҳудуддаги икки кўприкни таъмирлашга харж қилди.
Ҳар иккала кўприкка қўшимча бетон плиталар ётқизилиб, улар эни кенгайтирилди. Йўл қисми асфальтлаштирилди. Атроф ободонлаштирилди.

-Бу хонадон маҳалламизнинг оддий оилаларидан, — дейди маҳалла раиси Фурқат Қудратов. – Саъдулла ака узоқ йиллар қурилиш соҳасида ишлаган, Жамила опа эса болалар тарбияси билан шуғулланган . Олти нафар фарзандни оқ ювиб, оқ тараган, уларни эл – юрт корига ярайдиган қилиб вояга етказган бу оиланинг саховати билан аҳоли ташвиши енгиллашди. Негаки, ҳар иккала кўприк тор, таъмирталаб аҳволда эди. Энди биз ҳам хотиржаммиз. Чунки қўшни Пашмон, Жилвон ҳамда Шароф Рашидов маҳаллаларини ўзаро боғловчи кўприкдан ҳам, Сўфиён қишлоғидаги кўприкдан ҳам хавфсиз ва қулай фойдаланиш имкони юзага келди.

— Қўшни маҳаллаларни қўйиб туринг, биргина “Боғиафзал”да салкам 9 минг нафар аҳоли истиқомат қилиши инобатга олинса, эл ташвишини ўз орзу – ҳавасидан устун қўйган бу танти оиланинг саховати таҳсинга лойиқ, албатта,- дейди шофирконлик ҳамкасбимиз Алишер Обидов. – Сирасини айтганда, ҳаёт ҳам шундай инсонлар туфайли гўзал ва мазмунлидир.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг