Ўғринча тармоқнинг “фойда”си 69 127 497 сўмга баҳоланди

17:58 11 Октябр 2018 Жамият
1377 0
Иллюстратив фото

“Халқ сўзи Online”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Қинғир ишнинг қийиғи охир-оқибат кишини хижолатга қўяди. Норин туманининг Тошқин маҳалласида яшовчи А.Х. хонадонига электр тармоғини монтаж қилиш пайтида электр энергиясини ҳисоблагичдан ташқари ишлатиш учун ўғринча тармоқ ўрнатиб олган экан.

Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими ходимлари қонунбузар истеъмолчининг “ихтироси”ни оз эмас, кўп эмас — 69 миллион 127497 сўм жарима билан баҳолашди.

Туманда жорий йилнинг ўтган даврида 50 нафар истеъмолчига худди йўналишдаги қоидабузарлиги учун 323,6 миллион сўм жарима ҳисобланиб, ундириб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?