Огоҳ бўлинг: ушбу маҳсулотлар эрта қаришга сабаб бўлади
Фото: gastronom.ru
Испаниялик диетолог Елена Де ла Фуэнте “La Vanguardia” нашрига берган интервьюсида эрта қаришга сабаб бўладиган маҳсулотларни маълум қилди.
Диетологнинг қайд этишича, спиртли ичимликлар, қовурилган картошка, шакар ҳамда шакарли ичимликлар, туз ва маргаринни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган янгиланиш жараёнининг бузилиши ҳужайраларнинг эрта қаришига олиб келади.
Бунга эса трансёғлар сабаб бўлади. Хусусан, улар кейинчалик Алцгеймер касаллигини ҳам келтириб чиқариши мумкин. “Агар жуда ҳам ёғли нарса егингиз келаётган бўлса, маргарин ўрнига сариёғдан фойдаланганингиз яхшироқ”, дейди мутахассис.
Спиртли ичимликнинг зарари эса унинг танани сувсизлантириши билан боғлиқ. Бу йўналишда олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатганки, кўп миқдордаги спиртли ичимликларни истеъмол қилган беморларнинг танасида биологик қаришни келтириб чиқарадиган теломерлар сезиларли даражада қисқариб кетган.
Туз ҳам ёш ўтганда саломатликка ёмон таъсир қилади. Бунинг олдини олиш учун эса тузни табиий зираворлар билан алмаштириш яхши самара беради, масалан, яллиғланишга қарши таъсирга эга зарчива билан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг