Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ходимларига янги йил совғалари топширилди
Янги йил дилларда эзгу орзу-умидлар уйғотиб, кўзларда қувонч ва шукуҳ порлатадиган, ҳар бир хонадонга файз ва барака олиб кирадиган қутлуғ байрамдир. Ушбу байрамга саноқли кунлар қолган паллаларда юртимиз бўйлаб Янги йил шукуҳи тобора яққол сезилмоқда.

Ана шундай файзли кунларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш департаментида фаолият юритиб келаётган 725 нафар ишчи-ходимларга Янги йил байрами муносабати билан совғалар топширилди. Ушбу эзгу ташаббус ходимларнинг кайфиятини кўтариш, уларнинг ишчанлиги ва меҳнатга бўлган муносабатини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилди.

Мазкур эътибор орқали ходимларнинг машаққатли меҳнати муносиб эътироф этилиб, уларга бўлган ҳурмат ва ғамхўрлик яна бир бор амалда намоён этилди.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг