«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида кўчаларни ёритиш учун фақат муқобил энергия ускуналари ўрнатилади
Фото: president.uz
Президент раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йиғилишда тизимни «Янги Ўзбекистон» массивларида қурилаётган 620 та кўп қаватли уй-жойларда жорий этиш масаласига тўхталиб ўтилди.
Масалан, Китоб тумани «Янгиобод» массивидаги жами 96 та хонадонга эга 4 та кўп қаватли уйда қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига йилига 100 минг киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинмоқда.
Бу тажрибани Навоийда барпо этиладиган 2 та «Янги Ўзбекистон» массивида жами 620 та хонадонли 26 та кўп қаватли уйлар, 8 та боғча, мактаб ва поликлиникада жорий қилиш режалаштирилган.
Уларда қуёш сув иситиш тизимлари ҳисобига 4 миллион киловатт соат электр иқтисод қилиш мумкин. Бу – йилига 2 миллиард сўм дегани.
Вилоят ҳокимларига «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида кўчаларни ёритиш учун фақат муқобил энергия ускуналари ўрнатишни назарда тутиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг