Обамалар оиласи АҚШ президентлик сайловида кимга овоз бериш кераклигини айтишди

11:20 22 Август 2024 Дунё
161 0

Фото: iheart

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва собиқ биринчи хоним Мишель Обама Демократик партиянинг Чикагодаги миллий қурултойида кутилмаганда чиқиш қилиб, вице-президент Камала Харрисни қаттиқ қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «France 24» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Барак Обама Харрисни «халқини кўриб, эшитадиган» ва ҳар куни Америка халқи учун курашишга тайёр одам сифатида мақтади. У Харрисга «ҳа, у қила олади» деган собиқ президент.

Мишель Обама ҳам бу фикрни такрорлаб, Харрисни «менинг қизим» деб таърифлади. Обамалар оиласи бўлажак президентга керак бўладиган барча хислатлар Камалада борлигига ишонишларини ва халқ учун энг тўғри танлов у бўлишини билдиришган.

Харриснинг турмуш ўртоғи Даг Эмҳофф ҳам қурултойда сўзга чиқиб, демократлар номзодини президентликка тайёр эканини билдирди. Дагнинг фикрича, Камалани ушбу қийин пайтларда мамлакатни бошқариш учун муҳим ҳисобланадиган меҳрибонлик ва қаттиққўлликнинг ноёб уйғунлиги сифатида тарифлади.

Демократик партия Харрис ва унинг ортида турган сиёсий элита сабабли ҳам ўз номзодларининг ғолиб бўлишига қаттиқ ишонишмоқда. Доналд Трамп эса бошқа йўлни танлаган. У асосан тадбиркорлар билан бирлашиб, халққа турли ваъдаларни бермоқда.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Барак Обама 2009 йилдан 2017 йилгача Қўшма Штатларнинг 44-президенти бўлиб ишлаган ва бу лавозимни эгаллаган биринчи афро-америкалик эди. Президентлик даврида у «Affordable Care Act»ни қабул қилган, «Париж келишуви» деб номланувчи глобал иқлим ўзгариши бўйича келишувда ҳам муҳим рол ўйнаганди. Унинг кабинети 2009 йилда халқаро дипломатияни мустаҳкамлашдаги саъй-ҳаракатлари учун Тинчлик учун Нобел мукофотига сазовор бўлган.

Аввалроқ, «Барселона»нинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси жамоа билан шартномани бекор қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?