ОАВ вакиллари ўртасида ўқ отиш мусобақаси ўтказилди

21:48 20 Июнь 2025 Жамият
266 0

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан республика ОАВ ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

«Спорт – саломатлик гарови!» шиори остида ўтказилган ушбу мусобақанинг асосий мақсади журналистлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спорт билан фаол шуғулланишга кенг жалб қилиш ҳисобланади.

Мусобақада иштирокчилардан 10 метр масофадан туриб, белгиланган нишонларни пневматик милтиқларда мўлжалга олиш талаб этилди.

Муросасиз кечган беллашувда мерган журналистлар қуйидаги натижаларни қайд этди:

Эркаклар ўртасида:

1-ўрин: Ҳайдаров Қаҳрамон Ўктамович (Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти);

2-ўрин: Заитов Санжар Суннатуллаевич («Спорт» телеканали);

3-ўрин: Ҳожиметов Шерзод Ортиқбоевич («Спорт» телеканали).

Аёллар ўртасида:

1-ўрин: Раҳимова Динара Расулбек қизи («Ёшлар» телеканали);

2-ўрин: Талипжанова Шафоат Манаповна («Спорт» телеканали);

3-ўрин: Алманова Мавжуда Пўлатовна (Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департменти);

Ғолиблик ва фахрли ўринларни қўлга киритган ОАВ вакиллари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, «Ватанпарвар» ташкилоти фаолиятини ОАВда ёритишда фаол ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ журналистларга ташкилот Марказий кенгаши раисининг ташаккурномалари топширилди.

Таъкидлаш жоизки, республика бўйлаб «Ватанпарвар» ташкилоти тизимида автокросс, мотокросс, картинг, триатлон, дуатлон, биатлон, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодель, кемамодель, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турлари секциялари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ташкилот спортчилари ушбу турлар бўйича республика, МДҲ, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?