Нью-Йоркдаги шахматчиларга нохуш хабар бор. Магнус Карлсен блиц бўйича чемпионликни ҳимоя қилишга қарор қилди

Норвегиялик машҳур шахматчи Магнус Карлсен рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 8-туридан сўнг мусобақани тарк этишини маълум қилган эди. Дресс-код қоидаларига риоя қилмагани учун жаримага тортилган Карлсен ФИДE'га ўзига хос бойкот сифатида чемпионатдаги иштирокини тўхтатганини айтганди.
Гап шундаки, Карлсен ўз қарорини қайта кўриб чиқиб, жаҳон чемпионатини давом эттиришга қарор қилди. Рапидда чемпионликни қўлдан бой берган шахматчи энди блиц бўйича жаҳон чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун иштирокини давом эттиришини маълум қилди. У бу ҳақда «Таке Таке Таке»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Магнуснинг сўзларига кўра, у ФИДE президенти Аркадий Дворкович ва мусобақа бош ҳомийси Тимур Турлов билан суҳбатдан кейин фикрини ўзгартирган. «Мен камида бир кун ўйнайман. Агар ҳаммаси жойида бўлса, иккинчи кун ҳам қоламан», — деди Карлсен. У ФИДE'га нисбатан билдирган танқидий фикрлари бутун ташкилотга эмас, балки баъзи инсонларга қаратилганини таъкидлади.
Карлсен мусобақани тарк этиш учун Нью-Йоркдан учиб кетиш чипталарини ҳам тайёрлаб қўйган эди. Аммо отасининг маслаҳати билан Дворкович билан гаплашиб кўрган ва яхши муносабатлар туфайли мусобақада иштирокини давом эттиришга қарор қилган. «Муаммони мен эмас, улар келтириб чиқаришди», — деди Магнус.
Шахмат блогерларининг фикрича, Карлсеннинг мусобақага қайтиш қароридан барча мухлислар ва ташкилотчилар хурсанд, аммо шахматчилар эмас. Магнуснинг «яраланиб қайтиши», уни янада хавфли қилади ва бошқаларнинг ютуқ имкониятларига қаттиқ таъсир қилади.
Қайд этиш керакки, ушбу турнирда ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Ваҳидов, Афруза Ҳамдамова, Муҳиддин Мадаминов каби ёшларимиз қатнашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг