Нуротанинг олтита тоғолди қишлоғи сув билан таъминланди

15:53 25 Март 2025 Жамият
74 0

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Республика Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги қарори билан тасдиқланган инвестицион дастурга асосан Навоий вилоятининг Нурота туманидаги Қадоқ, Тутли, Ботқоқ, Анна, Тиконли ва Қирҳовут қишлоқлари марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланди.

— Ушбу қишлоқлар аҳолиси тоза ичимлик суви билан барқарор таъминлаш мақсадида 48 километрлик сув қувурлари тармоғи тортилиб, 2 дона ер ости тик қудуқларини қазиш ва 1 дона 200 метр куб ҳажмли сув сақлаш ҳавзасини қуриш ишлари амалга оширилди, — дейди туман ҳокими ўринбосари Шуҳрат Вафоев. — Мазкур бунёдкорлик ишларига республика бюджетидан 7 миллиард 820 миллион сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари «Zarafshon Golden Group» МЧЖ томонидан амалга оширилди.

Нурота тоғ тизмаларининг терскай этакларидаги ушбу қишлоқлардаги 483 та хонадонда икки ярим минг нафардан ортиқ юртдошимиз истиқомат қилади. Табиийки, бу қарийб сув билан таъминланиш даражаси 85 фоиз бўлган вилоят ва 74 фоиз бўлган туман кўрсаткичлари бир қадар яхшиланишига улуш бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?