Нуриддин Исмоилов Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашди

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
Кейинги йилларда мамлакатимизда халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, конструктив ташқи сиёсат олиб боришда парламент дипломатияси ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Бунда хориж давлатлари парламентлари билан дўстлик гуруҳлари имкониятларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2022 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар барқарор, дўстона тарзда ривожланмоқда. Икки давлат раҳбарларининг яқин муносабатлари, барча соҳадаги ўзаро ишончи парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, кейинги йиллардаги олий даражадаги ташрифлар якунида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги алоқалар ўзаро муносабатлар тарихида бутунлай янги босқичга кўтарилди.
Мулоқотда Спикер Н.Исмоилов томонидан делегация аъзоларига мамлакатимизда Тараққиёт стратегияси асосида ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, мамлакатимиз парламентининг қонунчилик фаолияти, норма ижодкорлиги, фракция ва қўмиталарнинг иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашувда кейинги йилларда икки томонлама муносабатларнинг босқичма-босқич ривожланиб бораётгани, мамлакатларимиз ўртасида сиёсий ва иқтисодий соҳадаги мулоқотларнинг фаоллашгани ижобий баҳоланди.
Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида кечган учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг кенгайиши, уни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, В.Володин самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия тузиш келишиб олинди ҳамда Комиссиянинг Регламентини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувда томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг