«Нурафшон»да кечаётган рангин лаҳзалар
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». «Нурафшон» ёзги болалар дам олиш оромгоҳи Китоб туманининг Қайнар қишлоғи ҳудудида, салқин, сўлим ва баҳаво манзилда жойлашган. Айни пайтда оромгоҳда 3-мавсумда 200 нафарга яқин болажонлар мароқли ҳордиқ чиқармоқда. Уларнинг истеъдодини юзага чиқариш, жамоавийлик ва ташаббускорликни оширишга қаратилган спорт мусобақалари, ижодий танловлар, маънавий-маърифий мулоқотлар, давра суҳбатлари ўтказиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари, сенатор Комила Каромова ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Исмигул Хушмуродова иштирокида ташкил этилди.
— Тадбир доирасида оромгоҳда яратилган шарт-шароитлар билан танишдик, болажонлар билан дилдан мулоқот қилдик, — дейди сенатор Комила Каромова. — Шу билан бир қаторда, уларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда ижодий, интеллектуал танловлар ҳамда спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди. Бугунги ёшларимизнинг ҳар жабҳада фаоллиги, зукколиги, билими бизни хурсанд қилди.
Оромгоҳда ўтказилган танлов ва мусобақаларда фаоллик кўрсатган болажонларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг