Нурафшонда 60 миллион сўмлик сифатсиз тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ва божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Н.Х. «Cobalt» русумли автотранспорт воситасида умумий баҳоси 60 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 3 минг қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳарида сотиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг