Нурафшон шаҳри қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш учун 4 миллиард сўм ажратилади
Отабек ИСРОИЛОВ/ «Халқ сўзи». Нурафшон шаҳри қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш учун Тошкент вилояти ҳокимлиги захира жамғармаси маблағидан 4 миллиард сўм ажратилди. Бу бўйича вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори имзоланган.
Нурафшон шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жумладан, унинг вилоят маркази сифатидаги қиёфасини том маънода ўзгартириш ҳамда қурилиш суръатини ошириш учун ажратилган маблағнинг мақсадли ва самарали сарфланиши Нурафшон шаҳри ҳокими Илҳом Қиличхонов томонидан таъминланиши белгиланган.
Мазкур маблағ ҳисобидан шаҳарда қурилиш ишларини янги босқичда давом эттириш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жумладан, гул экиш ва суғориш тизимини яхшилаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг