«Уларнинг бунга эришишига ишонмайман» — Трамп Украинанинг Россия билан урушда ғалаба қозониш эҳтимоли камлигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Украинада Россия билан урушда ғалаба қозониш имконияти борлигини, аммо бу жуда кам эҳтимолли ҳолат эканини билдирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
— Улар ҳали ҳам ғалаба қозонишлари мумкин. Менимча, бунга эришишлари даргумон, аммо барибир улар ғалаба қозониш имконига эга, — деди АҚШ раҳбари.
Трампнинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон «Украина ғалаба қилади» демаган, фақат «ғалаба қозониши мумкин» деб айтганини таъкидлади.
— Ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Уруш — бу жуда ғалати нарса. Унда кўп ёмон воқеалар ҳам, яхши ўзгаришлар ҳам рўй беради, — деди у.
Бир ой аввал Трамп Киев йўқотган ҳудудларини қайтариб олиши мумкинлигини инкор этмаган эди. Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг, Трамп Украинага Европа Иттифоқи ёрдами билан «йўқотилган барча ҳудудларни, эҳтимол, ундан ҳам кўпроқни қайтариб олиши мумкин»лигини айтган эди.
АҚШ раҳбарининг бу сўнгги баёноти Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотдан кўп ўтмай янгради. Орадан бир кун ўтиб, Трамп Оқ уйда Зеленскийни қабул қилди ва унга «Tomahawk» ракеталарини етказиб беришдан бош тортди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг