Нукусда кураш бўйича "Қорақалпоғистон Республикаси прокурори кубоги" мусобақаси ўтказилди

18:20 07 Сентябр 2022 Спорт
965 0

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Нукус шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича "Қорақалпоғистон Республикаси прокурори кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда туман (шаҳар)лардан 17 та жамоа таркибида 120 нафардан ортиқ спортчи ёшлари қатнашиб, иштирокчилар турли вазн тоифасида беллашдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабай Таджиев мусобақа иштирокчиларини 6 сентябрь – "Кураш миллий спорт тури куни" билан табриклади.

Қизғин тарзда ўтказилган мусобақада 1-ўринни Қўнғирот тумани, 2-ўринни Амударё тумани, 3-ўринни Кегейли ва Нукус тумани жамоалари эгаллади.

Мусобақа якунида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?