Нукусда каналда чўкаётган 18 ёшли қиз қутқариб қолинди
Иллюстратив фото
Нукусда каналда чўкаётган 18 ёшли қиз қутқариб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 16:10 ларда Нукус шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналида пиёдалар ўтиш учун мўлжалланган кўприкдан ўтаётган фуқаро А.А. сувда чўкаётган қизни кўриб қолган. Шундан сўнг у ушбу ҳудудга яқин бўлган Марказий деҳқон бозорида хизмат ўтаётган Миллий гвардия ходимларига хабар берган.
Миллий гвардия ходимларининг тезкор ҳаракати ва хабар берган фуқаронинг ёрдами билан чўкаётган 18 ёшли Г.Қ. (қиз) қутқариб олиниб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, чақирувга асосан манзилга етиб келган тез тиббий ёрдам орқали Г.Қ. Нукус шаҳридаги Республика шошилинч тиббий марказига олиб борилган.
Ҳозир қизнинг аҳволи яхши, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг