Нукус шаҳрида инвестиция форуми ўтказилди
Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуасида IV Тошкент халқаро инвестиция форумининг давоми сифатида Қорақалпоғистоннинг инвестицион салоҳиятини тақдим этишга бағишланган форум ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, инвестицион жозибадорликни ошириш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида яратилган имкониятларни таъкидлаб ўтди.

Форумда республикамизнинг инвестицион жозибадорлиги, янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари, мавжуд ресурслар ва бошқа муҳим йўналишлар ҳақида сўз юритилди.
«Оқ қуш» мажмуаси ҳудудидаги махсус павильонда Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

Форум имкониятларни муҳокама қилиш, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ўзига хос майдонга айланди.
Тадбир иштирокчилари «QORAQALPOQ BASALTWOOL» корхонаси, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида ҳам бўлиб, республикамизнинг саноат, туризм йўналишларидаги имкониятлари билан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг