Норвегия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди
Иллюстратив фото
Норвегия Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига қарши санкцияларининг 11-пакетига қўшилган ҳолда Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди.
“Санкцияларнинг янги босқичи асосан Европа Иттифоқининг 11-санкция пакети чораларига мос келади”, — дейилади мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботида.
Пакет Россия ҳудуди орқали ҳарбий ва хавфсизлик хизматлари, авиация ва космик саноат маҳсулотлари, ҳашаматли товарлар ва бир қатор бошқа маҳсулотлар фойдаланиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларнинг транзитини тақиқлашни назарда тутади.
Бундан олдин Норвегия ҳукумати қатор Европа Иттифоқи мамлакатлари ортидан Россия Федерациясида рўйхатдан ўтган автомобилларнинг мамлакатга киришини тақиқлашни режалаштираётгани маълум бўлди. Янгилик 3 октябрга ўтар кечаси кучга киради. Хабарда таъкидланганидек, чекловлар тўққиз ёки ундан кам ўриндиқли Россия давлат рақамларига эга автомобилларга нисбатан қўлланилади.
Норвегия Европа Иттифоқига аъзо эмас. Шунга қарамай, Осло Брюсселнинг кўпгина санкция чораларини қўллаб-қувватлаб келади.
Олдинроқ, россияликларга Болгарияга автомобилда кириш тақиқланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг