Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманган ва Андижон аэропортлари фаолияти вақтинча чекланди

15:08 06 Январь 2023 Жамият
481 0

Наманган ва Андижон халқаро аэропортларида қуюқ совуқ туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатилишига олиб келди.

Хусусан, Наманганда кўриниш чегарасининг 700 метргача пасайиб кетиши сабабли «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY9816/9821 (Оренбург — Наманган — Иркутск) ва HY9822/94 (Иркутск — Наманган — Тошкент) йўналишлари бўйича рейслари ўзгартирилди.

Air Arabia авиакомпаниясининг G9784/785 (Шаржа — Наманган — Шаржа), шунингдек, Red Wings авиакомпаниясининг WЗ4483/4484 (Москва — Наманган — Москва) рейси Тошкент халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Ноқулай об-ҳаво шароити (кўриш масофаси 900 метр) Андижон аэропорти ишининг чекланишига ҳам сабаб бўлди. «Uzbekistan Airways»нинг HY091 (Тошкент — Фарғона), HY049 (Фарғона — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Фарғона) ва HY092 (Фарғона — Тошкент) рейслари ўзгартирилган йўналиш бўйича амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво туфайли Наманган ва Андижон аэропортлари вақти-вақти билан ўз ишини тўхтатиб, қайта тиклашга мажбур бўлмоқда.

Парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер