Ноқонуний диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигит 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди
Жиззахда ноқонуний диний материалларни тинглаб, тарқатиб келган 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар қилинди.
Қайд этилишича, фуқаро 2022 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб террорчилик ташкилотларининг етакчилардан Ўзбекистон ҳудудида халифалик ташкил этишга қаратилган ақидапарастлик ғояларига асосланган материалларни тинглаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судида кўрилган ушбу ишда айбловчи томонидан айбланувчига нисбатан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш сўралди.
«Бунақа ёмон ният чиқмайди деб ўйлагандик. Ичмайди, чекмайди, ёмон йўлга кирмайди деб, ўзимиз ҳам билмай қолдик», деган айбланувчининг онаси.
Судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган террористик ташкилотларига тегишли аудио-видео материалларини тарқатган қизлар ушлангани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг