Ногиронлиги бор шахслар учун “Тўсиқсиз туризм” дастури амалга оширилади
2024 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларнинг саёҳат қилишлари учун қулай муҳит яратишга қаратилган “Тўсиқсиз туризм” дастури амалга оширилади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида кўзда тутилган.
Дастур доирасида ҳар йили “Саёҳат барча учун!» лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида минг нафардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг республиканинг туризм салоҳияти юқори бўлган шаҳарларига бепул саёҳатлари ташкил қилинади.
Шунингдек, туризм, маданий мерос, концерт-томоша объектлари ҳамда аэропорт, авто ва темир йўл вокзалларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун зарур инфратузилма яратиш механизмлари жорий қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг