Ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўргатувчи «Имкониятлар маркази» ташкил этилади
Иллюстратив фото
«Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–390-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар:
кўргазма ярмаркаси доимий тарзда ўтказилади;
ҳажми ва техник параметрлари тўғрисидаги ахборотлар 2022 йил 15 ноябрга қадар Электрон кооперация порталига жойлаштирилади;
2023 йил 1 январга қадар ягона реестри юритилиши ташкил этилади.
2023 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари доирасида тегишли ташкилотлар харид предмети ҳажмининг камида 10 фоизи миқдорида ўз ҳудудида Реестрга киритилган корхоналар ишлаб чиқарган товарларни сотиб олади.
2022 йил давомида тажриба тариқасида Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда 2023 йилдан бошлаб қолган ҳудудларда «Имкониятлар маркази» фаолияти ташкил этилади.
«Имкониятлар маркази»:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш майдони сифатида фаолият юритади;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг