Нодирбекларнинг бирида ғалаба, бирида дуранг. Шахматчи йигитларимиз илк турни ғалаба билан бошлади
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олди. Мусобақанинг 1-турида эркаклар терма жамоамиз Тринидад ва Тобаго билан баҳс олиб борди.
Йигитларимиз илк раундда ушбу терма жамоани 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди. Айтиш керакки, океанорти мамлакатидан келган спортчилардан бири, Куинн Кабралис Нодирбек Якуббоевни қийнаб қўйди. Бошқа доскаларда эса йигитларимиз ўз даражаларини кўрсата олди.
Эркаклар:
Ўзбекистон — Тринидад ва Тобаго 3,5 : 0,5
Нодирбек Абдусатторов — Жошуа Жонсон 1:0
Нодирбек Якуббоев — Куинн Кабралис 0,5:0,5
Шамсиддин Воҳидов — Кевин Купид 1:0
Жаҳонгир Ваҳидов — Харпер Рян 1:0
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг