Ўзбекистон шахмат терма жамоаси бугун Тринидад ва Тобаго ҳамда Ҳаитига қарши дона суради
Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг биринчи тури бошланади. 11 сентябрдан 22 сентябрга қадар давом этадиган мусобақада эркаклар ўртасида 193 та, аёллар ўртасида эса 181 та жамоа қатнашади.
Бугун йигитларимизга Тринидад ва Тобаго терма жамоаси рақиб бўлса, қизларимиз Ҳайити билан куч синашади.
Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда қатнашади:
Эркаклар терма жамоаси:
1. Нодирбек Абдусатторов
2. Жавоҳир Синдаров
3. Нодирбек Якуббоев
4. Шамсиддин Воҳидов
5. Жаҳонгир Ваҳидов
Қизлар терма жамоаси:
1. Афруза Ҳамдамова
2. Нилуфар Якуббоева
3. Умида Омонова
4. Маржона Маликова
5. Нодира Нодиржонова
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси чемпион бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг