Нодирбек Абдусатторов ярим миллиард сўм ишлаб олди. У нуфузли турнирни кучли учликда якунлади

Фото: Chess.com
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов «Sinquefield Cup» турнирида қатнашди. У мазкур нуфузли турнирни кучли учликда якунлади ва 40 минг АҚШ долларига эга чиқди. Бу ҳақда «Chess.com» хабар берди.
Маълум бўлишича, сўнгги турда Россиянинг биринчи рақамли шахматчиси Ян Непомнящийни мағлуб этган Нодирбек 5 очко тўплади. Худди шундай натижани франциялик Максим Вашье-Лаграв ҳам қайд этди ва қўшимча кўрсатгичлар эвазига жадвалда Абдусатторовдан кейин жойлашди, бироқ у ҳам 40 минг АҚШ долларига эга чиққан.
Қайд этиш керакки, ушбу турнирда франциянинг биринчи рақамли шахматчиси Алиреза Фирузджа ушбу турнир ғолибига айланди ва 100 минг АҚШ долларига эга чиқди. АҚШ вакили Фабиано Каруана эса 2-ўринни банд этди.
Маълум бўлишича, 2024 йилги «Grand Chess Tour» лойиҳаси ҳам якунланиб, унда Нодирбек умумий миқдорда 74 минг 500 АҚШ доллар мукофотни ўзиники қилиб олди.
Аввалроқ, икки Олимпиада чемпионларига муддатидан олдин подполковник унвонлари берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг