Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен билан битта жамоада 350 минг евро учун курашади
Бугун «FIDE World Rapid and Blitz Team Championship 2024» номли жаҳоннинг нуфузли турнирларида бирига старт берилди. 1-6 август кунлари дунёнинг энг кучли шахматчиларини Қозоғистоннинг Остана шаҳрида жам қиладиган ушбу турнирда 5 та шахматчимиз турли жамоаларда қатнашмоқда.
Мусобақа икки форматда «rapid» (ҳар бир ўйин учун 15 дақиқа + ҳар бир юришга 10 сония) ва «blits» (ҳар бир ўйин учун 3 дақиқа + ҳар бир юришга 2 сония) ўтказилади.
Турнир қоидасига кўра, 6-9 кишидан иборат шахматчилар жамоавий тарзда ғолиблик учун кураш олиб боришади. Жамоада камида битта аёл ва битта ФИДЕ рейтинги 2000 очкога етмаган шахматчи бўлиши керак.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов амалдаги чемпион «WR Chess Team» таркибида иштирок этади. Ушбу жамоада жаҳоннинг 4 карра шахмат тожи эгаси Магнус Карлсен, россиялик супергройсмейстер Ян Непомнящий, полшалик Ян-Кшиштоф Дуда, хитойлик Хоу Ифань, ҳиндистонлик Праггнанандҳаа Рамешбабу, олмониялик гроссмейстер Винсент Кеймер, ёш шахматчи Вадим Розенштейн ва Александра Костениуклар бор.
Шунингдек, 4 нафар олимпиада чемпионларимизни ўзида жамлаган «Royal Chess» жамоаси ҳам чемпионлик учун баҳс олиб боради. Ушбу жамоа таркибидан Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов, Тоҳир Воҳидов, Далер Воҳидов, Маржона Маликова каби спортчиларимиз ўрин олган.
Маълумот учун, ушбу мусобақанинг мукофот жамғармаси 350 минг еврони ташкил этади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик эшкак эшувчи олимпиада финалига йўл олишда 5 секунд кечга қолиб мағлуб бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг