Нодирбек Абдусатторов ФИДE рейтингида етакчилар сафида
Архив сурат
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) дунёнинг энг кучли шахматчиларининг янгиланган рейтинги эълон қилди.
Унда ўзбекистонлик ёш истеъдодли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 2765 очко билан расман тўртинчи поғонада қайд этилди. Ҳамюртимиз яқинда Прагада ўтказилган супертурнирда муддатидан аввал ғолиб чиқиб, онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли шахматчилари орасида 4-ўринни чиқиб олганди.
ФИДEнинг энг кучли 100 шахматчи рейтингида Ўзбекистон вакилларидан Рустам Қосимжонов (2685) 48, Жавоҳир Синдоров (2684) 50, Нодирбек Яқуббоев (2665) 69-поғонада қайд этилган.
Рейтингда норвегиялик Магнус Карлсен (2830) биринчи поғонадан жой олган.
Эътиборли жиҳати, Нодирбек ўсмирлар ўртасидаги рейтингда етакчиликни ўз қўлида сақлаб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг