Нодавлат олийгоҳлар икки хил намунадаги диплом бериши мумкин
Нодавлат олийгоҳлар томонидан икки хил намунадаги дипломлар берилади. Бу ҳақда Нодавлат таълим муассасалари каналида хабар берилди.
Ҳужжатлар қуйидагича:
Давлат намунасидаги диплом – нодавлат олийгоҳларда давлат стандартига жавоб берадиган ўқув дастуридан фойдаланилганда давлат намунасидаги диплом берилади.
Яъни, бунда ўқув дастури давлат тизимида бўлса, нодавлат олий таълим муассасасининг дипломи давлат олийгоҳлари томонидан бериладиган диплом билан бир хил бўлади.
Ихтиёрий намунадаги диплом – нодавлат олийгоҳи ўзи ишлаб чиққан ўқув дастури стандарти асосида ўқитаётган бўлса мазкур турдаги ҳужжат берилиши мумкин.
Бунда талабанинг мутахассислик бўйича таълим дастурини тўла ўзлаштиришини кафолатловчи ҳужжатлар мавжудлиги инобатга олинади.
Яъни, нодавлат ОТМдаги таълим дастури хорижий ёки ўзи томонидан ишлаб чиқилган ва у давлат дастурига асосланмаган бўлса, унда нодавлат олийгоҳлар ўзлари истаган усулда диплом бериши мумкин. Бериладиган диплом намунаси (шакли) олийгоҳ томонидан мустақил яратилади.
Бироқ, ҳужжатларнинг давлат ҳудудида «ишлаш»ида фарқ бўлмайди.
Қайд этилишича, иккала диплом ҳам «Таълим тўғрисидаги қонун»нинг 31-моддасига биноан бир хил, яъни тенг кучга эга ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг