Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди
Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари учун “Нодавлат нотижорат ташклотлари соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Маълумот ўрнида билдириладики ҳозирги кунда Республикамиз ҳудудида 9 мингга яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлиб, улар тадбиркорлик ва фермерлик, экология, спорт, ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ёшлар, хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш, таълим, техника, фан ва илмий тадқиқот ва бошқа йўналишларда фаолият юритади.
Давра суҳбатида 50 дан ортиқ республика даражасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, 100дан ортиқ маҳаллий даражадаги нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари масофавий тарзда иштирок этдилар.
Давра суҳбати нодавлат нотижорат ташкилотлари учун эркин фикр алмашиш майдонини яратишга қаратилган бўлиб, унда сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати бўйича яратилган янги имкониятлар кенг ёритилди ҳамда соҳада мавжуд тизимли муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Адлия вазирлиги вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ПФ–6181-сон Фармони билан тасдиқланган “2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” доирасида сўнгги 2 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил ахборот берилди.
Хусусан, вазирлик вакиллари томонидан Концепция доирасида давлат томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган имкониятлар сабабли уларинг фаолияти самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашига хизмат қилгани таъкидланди.
Мисол учун, давлат томонидан яратилган имкониялар натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларига ташқи манбалардан 2021 йилда – 46 млн. АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари келиб тушган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич – 54 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан фуқаролик жамияти институтларига давлат гранти, субсидия ва ижтимоий буюртмалар шаклида 2021 йилда
75 млрд сўм ажратилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2022 йилда 97 млрд сўмни ташкил қилган.
Бундан ташқари, Концепция доирасида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган жами
12 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шундан 4 та қонун, 1 та Олий Мажлис палаталари қўшма қарори, 2 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 5 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг 192-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш бўйича
«Йўл харитасида» нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар бўйича маълумот берилди.
Давра суҳбати давомида нодавлат нотижорат ташкилотлар билан уларнинг фаолиятлари давомида юзага келган муаммолар, давлат
ва жамият бошқарувида ижтимоий шерикликнинг аҳамияти, ушбу йўналишда мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан фикрлар алмашилди.
Давра суҳбати очиқ ва савол-жавоб тарзида ўтказилиб, унинг якунида нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасини янада такомиллаштириш, таъсирчан жамоатчилик назорати тизимини йўлга қўйиш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қуввтлаш бўйича таклиф ва тафсиялар ишлаб чиқилди.
Шоҳсанам ЙЎЛДОШЕВА,
ЎзДЖТУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг