Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистонда аграр соҳа кадрларини тайёрлашда иштирок этади

19:52 31 Май 2024 Илм-фан
561 0

Фото: ТДАУ матбуот хизмати

Тошкент давлат аграр университети Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори, профессор, Раэ Квон Чунг билан шартнома имзолади. Бу ҳақда ТДАУ матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан вазирлик ҳузуридаги таълим масканлари фаолиятини тубдан модернизация қилиш ишлари кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, сўнги йилларда Тошкент давлат аграр университети қишлоқ хўжалиги соҳасига етук кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида жуда кўп хорижий давлатларнинг илмий текшириш институтлари, университетлар билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Фото: ТДАУ матбуот хизмати

Жумладан, бугунги кунда Жанубий Корея Республикаси қишлоқ хўжалигини фан таълим йўналишларида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги натижасида Тошкент давлат аграр университети фаолиятида илк бор, 2000 йилда нашр этилган «Технологиялар трансферининг методологик ва технологик масалалари» бўйича IPCC Махсус ҳисоботининг бош муаллифи сифатида 2007 йилда IPCCга берилган Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори, профессор, жаноб Раэ Квон Чунг билан шартнома имзоланди.

Мазкур шартномадан асосий кўзланган мақсад келажакда мамлакатимиз ҳаётининг асосий бўғини бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасига «Смарт технологиялар»ни тадбиқ этиш ва ривожлантириш борасида илмий изланишлар олиб бориш ҳамда илмий изланишлар натижасини ишлаб чиқаришга йўналтиришга тавсия беришдан иборат.

Келгусида университет илмий жамоаси ва профессор Раэ Квон Чунг ўртасида имзоланган шартномадаги келишувга кўра, аграр соҳани пахтачилик, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ва яшил ўсимликлар етиштириш бўйича ҳамкорлик илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, таълим масканининг бакалавр талабаларига маъруза дарслари, магистр ва ёш тадқиқотчиларига илмий раҳбар бўлиб биргаликда илмий изланишлар амалга оширилади. Келишувнинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири, профессор Раэ Квон Чунг билан ҳамкорликда университетда лабораториялар ташкил қилинади ва ҳар бир илмий ишланмалар ушбу лабораторияларда таҳлил қилиниб, сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер