Нигина Ўктамова 1-раунднинг ўзида кейинги босқич масаласини ҳал қилди
Сербияда бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда 2 нафар ҳамюртимиз Азиза Ёқубова ҳамда Нигина Ўктамова рингга кўтарилишди. Ёқубова кичик фарқ билан имкониятни бой берган бўлса, Ўктамова биринчи раунднинг ўзида рақибини 2 бор нокдаунга учратишга эришди. Иккинчи раундда эса рақибаси рингга чиқмаслигини маълум қилди.
-54 кг: Азиза Ёқубова — Янг Паек Жин (КХДР) 3:4
-57 кг: Нигина Ўктамова — Хураман Касумова (Грузия) (2-раундда техник ғалаба)
Бугун рингга кўтариладиган ҳамюртларимиз билан танишинг:
-50 кг: Сабина Бобоқулова – Исуара Ерлин (Колумбия)
-60 кг: Ситора Турдибекова – Чук Ниго Майи (Вьетнам)
-63 кг: Одинахон Исмоилова – Меган де Клер (ИБА-Нидерландия)
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Мери Уолш (Ирландия)
-81 кг: Соҳиба Рўзметова – Ёана Кастилё (Куба).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг