Нетаняҳу Рафаҳда, дунё бўйлаб техник носозлик ва Трампнинг тирик қолиши (+видео)
Кремль «кучли Европа» дан ташвишланмоқда
Шу йилнинг 18 июль куни иккинчи муддатга сайланган Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен келгуси беш йил ичида трансчегаравий таҳдидларга қарши курашиш учун «Европа ҳаво қалқони»ни тузиб, қитъа мудофаа иттифоқини ташкил этишга умид билдирди.
«Биз ушбу йирик лойиҳалар барча учун очиқ бўлишини таъминлаймиз ва уларни имкон қадар тезроқ лойиҳалаш, қуриш ва Европа заминида жойлаштиришни таъминлаш учун барча меъёрий ва молиявий воситалардан фойдаланамиз», деган Европа Комиссияси раиси.
Кремль бундан ташвишланиб, Ляеннинг таклифини Европанинг милитаризациялашуви эканлигини таъкидлади.
«Бу таклиф Европа Иттифоқининг ҳарбий ранг-баранглигини намойиш этади. Унинг милитаризацияси кескинликнинг кучайиши, ташқи сиёсатда қарама-қаршилик усулларига таянишини кўрсатади. Бу бизни ташқи сиёсатдаги ёндашувларимизни шунга мос равишда тўғрилашга мажбур қилади», дейди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
720 ўринли Европа парламентда 401 та овоз йиғиб ўз лавозимида қолган фон дер Ляен бундай ноаниқлик даврида кучли Европа зарурлигини таъкидлаб, биринчи ўринга хавфсизликни қўйди.
Шунингдек, у уй-жой инқирозини ҳал қилиш, Европа Иттифоқининг «Фронтех» чегара агентлигини мустаҳкамлаш ва дезинформацияга қарши курашиш учун янги тузилма яратишни режа қилган.
Германиянинг собиқ мудофаа вазири Еврокомиссияни 2019 йилдан бери бошқариб келмоқда ва бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл ҳисобланади.
Трамп суиқасд уюштирилгани ҳақида гапириб берди
Охирги бир ҳафта Қўшма Штатлар сиёсати анча шов-шувли ўтди. Айниқса бу Трампнинг тарафдорлари олдида отилиши кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Пайшанба оқшомида эса собиқ президентнинг ўзи республикачилар олдида 90 дақиқа нутқ сўзлаб, суиқасд ҳақида гапириб берди.
Трампнинг айтишича, у илоҳий аралашувлар билан тирик қолди. Ўша вақтда Трамп иммиграция ҳақидаги жадвални кўриш учун бошини бироз бурган.
«Чизмани кўриш учун мен ўнг тарафга бурила бошладим ва бир оз кўпроқ бурилишни бошлашга тайёрланаётган эдим аммо буни қилмаганим учун омадим кулди. Қулоғимга нимадир шивирлаш овоз эшитилди ва қулоғимга урилди. Бу фақат ўқ бўлиши мумкин дедим. Мен Худонинг инояти билан олдингизда турибман.
Шунингдек, собиқ президент Байденни президентлар ичида энг ёмони эканлигини қўшимча қилган. Трампга кўра, Байденнинг мамлакатга етказган зарарини тасаввур қилиб бўлмайди.
Доналд Трамп жанубий чегара деворининг қолган қисмини қуришга ваъда бермоқда. Шу билан биргаликда, у озиқ-овқат маҳсулотлари 50%, бензин 60-70%, ипотека ставкалари тўрт баравар кўтарилганини таъкидлаган.
Унингча, инфляция америкалик сайловчилар учун асосий муаммодир. Байден 2021 йил январь ойида лавозимга киришганидан бери нархлар жами 20 фоизга ошган.
Нетаняҳу Рафаҳга борди
Исроилнинг Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Қуддуснинг Эски шаҳридаги муқаддас жой ҳисобланган Ал-Ақсо масжидига ташриф буюрди.
Ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги ушбу жой билан боғлиқ кескинликлар Исроил—Фаластин тўнашувини янада кучайтирди. Бен-Гвирнинг Ал-Ақсога ташрифи давом этаётган урушнинг сулҳ битимига эришга қаратилган музокараларни бузишга таҳдид сифатида қаралмоқда.
Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ташрифни Қуддус таркибидаги заиф статус-квони хавф остига қўювчи «провокацион юриш» сифатида қоралади.
Масжид Ал-Ақсо мажмуасида жойлашган бўлиб, мусулмонлар учун дунёдаги учинчи муқаддас жой. Бу жойни яҳудийлар ҳам ҳурмат қилиб, Маъбад тоғи деб аташади. Статус-квога кўра, мусулмон бўлмаганлар ҳудудга ташриф буюриши мумкин, аммо намоз ўқий олмайди. Бироқ Яҳудий ташриф буюрувчилар борган сари бу тартибни бузмоқда ва фаластинликлар буни провокация деб билишади. Чунки Исроил муқаддас жойни эгаллаб олмоқчи.
Исроил ҳужуми давом этаётган бир вақтда, сулҳ тўхтаб қолган. Исроиллик музокарачилар чоршанба куни сулҳ бўйича музокараларни давом эттириш учун Қоҳирага етиб келишган. ҲАМАС юқори мартабали мулозими Ғазога йўлланаётган зарбалар учун гуруҳ музокаралардан чиқиб кетаётгани лекин бомбардимонлар тўхтаса, келишувга қайтишини билдирган.
Фаластин ҳукумати пайшанба куни Исроилнинг Ғазо марказидаги ҳарбий ҳужумини амалга ошириш вақтида 24 соат Ичида 54 нафар фаластинлик ҳалок бўлганини маълум қилди.
Хабарларга кўра, Исроилнинг анклав марказидаги шиддатли бомбардимон кампанияси сўнгги 10 кун ичида 500 кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Шунингдек, Бош вазир Бинямин Нетаняҳу Исроил аскарлари Ғазодаги ҳужумларини амалга ошираётган бир вақтда Рафаҳдаги Яҳудий аскарлари билан учрашган. Нетаняҳу ҳарбий босим ва хавфсизликни таъминлаш талаби бирлашганини таъкидлаган. Бинямин келаси ҳафта Қўшма Штатлар Конгрессида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Дунё бўйлаб алоқа ва тузилмалар ишдан чиқди
АҚШ, Германия, Австралия ва бошқа мамлакатларда глобал техник носозлик қайд этилди. Бунинг оқибатида алоқа операторлари, банклар ва авиакомпаниялар катта зарар кўрди.
«ABC» телеканали маълумотларига кўра, Австралиядаги техник носозлик бугунги кунда бутун дунё бўйлаб компания ва муассасалар олдида турган техник муаммоларнинг бир қисмидир.
Манбада айтилишича, муаммо АҚШнинг «CrowdStrike» киберхавфсизлик фирмаси билан боғлиқ. Австралияда бу «Microsoft» ноутбуклари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Кўплаб қурилмалар тасодифий қайта ишга туширилди ва кўк экранда хато хабари кўрсатилди.
«Глобал узилиш кўплаб австралиялик бизнес ва давлат идораларига таъсир қилди. Узилиш алоқа операторлари, медиа веб-сайтлари, банклар ва авиакомпанияларга, шунингдек, серверларга ҳам таъсир кўрсатди», дейилади телекомпания хабарида. Қайд этилишича, муаммо ушбу телеканални ҳам четлаб ўтмаган.
Австралиянинг «WA Today» газетасининг ёзишича, носозликдан тўлов тизимлари, жумладан, «Apple Pay» ҳам зарар кўрган.
Техник узилишлар сабаб АҚШнинг «Delta», «United Airlines» ва «American Airlines» каби йирик авиакомпаниялари барча рейсларни бекор қилди.
Берлин халқаро аэропортида маълум муддатга фаолиятини тўхтатди.
«ABC» маълумотларига кўра, носозлик «CrowdStrike» томонидан шу ҳафта бошида чиқарилган дастурий таъминот янгиланиши туфайли юзага келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг