Непалда “Z-авлод намойишлари”дан сўнг илк бор аёл киши бош вазир бўлди

Непалда ижтимоий тармоқлар тақиқланиши ортидан бошланган оммавий норозилик чиқишлари вақтида номзоди илгари сурилган Сушила Карки мамлакат бош вазири бўлди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 сентябрь куни Президент Рам Чандра Паудел Непал Олий судининг собиқ раиси 73 ёшли Сушила Каркини бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган. Карки жума куни мамлакат ҳукуматининг вақтинчалик раҳбари сифатида қасамёд қилган ва шу кундан бошлаб лавозимга киришган.
Айтиш жоиз, Сушила Карки Непал тарихида ҳукуматни бошқарган илк аёл бўлди. Унинг вақтинча фаолияти келгуси сайловларгача давом этиши кутилмоқда. Сайловлар 2026 йил март ойида ўтказилиши мумкин.
Карки мамлакатда коррупцияга қарши қатъий кураши билан машҳур.
Маълумот учун, Непал ҳукумати 9 сентябрь куни ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқни бекор қилди. Ушбу чеклов Facebook, Instagram ва YouTube каби 20 дан ортиқ платформага тааллуқли эди. Тақиқнинг киритилиши оммавий норозиликларга сабаб бўлиб, одамлар ҳалок бўлди. Шундан сўнг бош вазир Шарма Оли, ички ишлар вазири ва яна икки вазир истеъфо берди.
Ижтимоий тармоқлар очилганига қарамай, намойишлар тўхтамади. Асосан ёшлар иштирок этган норозиликларда коррупцияга қарши талаблар ва ҳукумат сиёсатидан норозилик билдирилди. Минтақавий ахборот агентликлари хабарига кўра, намойишчилар етакчи партиялар офислари ва айрим сиёсатчилар уйларига олов қўйган. Шунингдек, “Непал конгресси” партияси идораси ҳамда бир неча полиция бўлимлари ёқиб юборилган.
“Z-авлод намойишлари” деб аталган бу ҳаракатлар пайтида камида 51 киши ҳалок бўлди, 1300 дан ортиқ одам жароҳат олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг