Непалда самолёт ҳалокати оқибатида 68 киши ҳалок бўлди

20:26 15 Январь 2023 Дунё
1128 0

Фото: Reuters

Непаль фуқаро авиацияси бошқармаси самолёт ҳалокатида 68 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Непалда "Yeti Airlines" авиакомпаниясининг "TR 72" йўловчи самолёти қулаши оқибатида 68 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар сони мамлакат фуқаро авиацияси бошқармаси ҳам тасдиқлади.

Самолёт бортида жами 72 киши бўлган, улардан тўрт нафари экипаж аъзоси бўлган.

"Yeti Airlines" авиакомпаниясининг "ATR 72" самолёти 15 январь куни Похара халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагида қулаб тушди. Фожиа сабаблари ўрганилмоқда.

Маълум қилинишича, лайнер Катманду — Похара йўналишида рейсни амалга ошираётган эди. Йўловчилар орасида 53 нафар непаллик ва 15 нафар хорижлик бўлган. Хусусан, бортда беш нафар ҳиндистонлик, тўрт нафар россиялик, икки нафар жанубий кореялик ҳамда бир нафар Австралия, Франция, Аргентина ва Ирландия фуқаролари бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер