Непалда комендантлик соати ва оммавий йиғилишларга қўйилган тақиқ бекор қилинди

20:31 13 Сентябр 2025 Дунё
146 0

Непал ҳукумати сўнгги ҳафта давомида амал қилган комендантлик соати ва оммавий йиғилишларга тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда Himalayan Times хабар берди.

Маълумотларга кўра, 9 сентябрдан бошлаб ҳарбийлар чекловлар ҳақида мунтазам эълон қилиб келган. Бироқ 13 сентябрда на армия, на маҳаллий маъмурият бундай хабар тарқатмади.

Нашр ёзишича, пойтахт Катмандуда кундалик ҳаёт одатий ҳолатга қайта бошлаган. Жамоат транспорти фаолияти қайта тикланди. Ўхшаш чекловлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Непал Олий судининг собиқ раиси Сушила Карки оммавий намойишлардан кейин истеъфога чиққан бош вазир Шарма Олининг ўрнига вақтинчалик ҳукумат раҳбари сифатида қасамёд қилди. Янги ҳукумат таркиби яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?