Неймар жаҳон чемпионатида бошқа майдонга туша олмаслиги мумкин
Фото: Reuters
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1-тури доирасида Сербияга қарши учрашувда олган жароҳатига изоҳ берди.
«Бугун бутун фаолиятимдаги энг оғир кунлардан бири бўлди... Мен жароҳат олдим, аммо ишончим комилки, мен бу турнирда ўйнаш имкониятига эга бўламан ва жамоадошларимга ёрдам бера оламан, деб ўйлайман», дейди Неймар.
Аввалроқ, Бразилия терма жамоаси шифокори Неймар жаҳон чемпионатининг 2-турида майдонга тушмаслигини тасдиқлаган эди.
30 ёшли ҳужумчи Сербияга қарши ўйинда ўнг тўпиғи пайини шикастлаб олган. Ушбу учрашувда Бразилия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар икки гол ҳам ҳужумчи Ришарлисон томонидан рақиб дарвозасига киритилди.
Бразилия кейинги турда Швейцария терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Учрашув 28 ноябрь куни бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги турда бразилияликлар Камерун билан беллашади. Мазкур ўйин 2 декабрь куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг