Назорат инспекциясининг бош мутахассиси пора олаётган вақтида қўлга тушди
Самарқанд вилоятида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг бош мутахассиси пора олаётган вақтида қўлга тушди.
Маълум қилинишича, Инспекциянинг Самарқанд вилояти бўлими бош мутахассиси Пахтачи туманида жойлашган МЧЖлардан бирига қарашли ғишт заводида ўтказилган назорат текшируви вақтида аниқланган камчиликларни бўрттириб кўрсатган.
У ғишт заводида гўёки 226 миллион сўмлик сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқарилган ва реализация қилинганини айтган. Сўнгра, расмий баённома расмийлаштириш жараёнида 226 миллион сўм миқдоридаги жаримани 25 миллион сўмгача камайтириш эвазига 3 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу бош мутахассис ўз хизмат хонасида 2 минг 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (мансабдор шахс томонидан пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг